Сафия Бурханова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

  • 03 Sep 06:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Olimpics
CHERY AUTO

Токиодан хушхабарлар келиши давом этади. Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.

Tecno

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида ҳам қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Comments

You must be logged in to commet!
&
pubg lite
03/09/2021 17:52
Olg'a õzbekiston