Сафонов Transfermarkt баҳосига кўра энг қимматбаҳо россиялик
1 июнь куни машҳур Transfermarkt портали Франция чемпионати — Лига 1да тўп суришадиган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади. Янги баҳолашга кўра, "ПСЖ" ва Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафоновнинг трансфер нархи 8 миллион еврога ошди ва ҳозирда 30 миллион евро этиб белгиланди.
Шу тариқа, Сафонов энг қимматбаҳо россиялик футболчига айланди. У "Локомотив" ярим ҳимоячиси Алексей Батраков (28 миллион евро) ва ЦСКА хавбеки Матвей Кислякни (25 миллион евро) ортда қолдирди.
Шунингдек, "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг бозор қиймати ўзгаришсиз қолгани, ҳали ҳам 18 миллион евро этиб баҳоланаётгани қайд этилмоқда.

Фикрлар