Саидаъло Саидкаримов Баҳрайнда ўйнайди
Баҳрайн шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ўртасида "Фьючерс" мусобақасининг асосий тўр ўйинлариига старт берилди.
 
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини истеъдодли теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қилади.
 
Саидаъло яккаликлар ўртасидаги илк учрашувни Белгиялик Зизое Бергсга қарши ўтказади. Жуфтликлар ўртасида эса Виталий Сачко билан чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган учрашувда мезбонлар вакили Илёс Абдулнаби ҳамда Юсуф Коед тандеми билан рақобатлашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар