Саидёқуб Қаҳрамонов: "Бирга-бир жангда ўлишга ҳам тайёрман"

  • 21 август, 2022, 14:40
  • 0
  • MMA

UFCдаги ўзбекистонлик жангчи Саидёқуб Қаҳрамонов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифаси орқали пост жойлаштирди.

"Роппа-роса 1 йил олдин UFC деган жойга қадам босиб, 6 кун ичида 20 соат Ўзбекистондан Лас-Вегасга учиб келиб, 6 кун деганда 10 кг вазн йўқотиб, Тревон Жонсга қарши жангда ғалаба қозондим. 

Ҳаётим яхши томонга ўзгариб кетади деб ўйлагандим, чучварани ҳом санаган эканман. Ўша кундан бери деярли ҳар куни стресс, депрессия. Лекин мен ҳалиям шу ердаман. Бу спорт менга нимадир бергани муҳим эмас, мен унга ҳамма нарсамни берганман, шу кунгача бериб келяпман. 

Бундан мақсад фақат битта - Ўзбекистон номини жаҳон ареналарида танитиш ва бизнинг кимлигимизни дунёга кўрсатиш. Бу йўлда мени тўхтатиш учун бутун армия керак бўлади. Бирга-бир жангда мен ўлишга ҳам тайёрман. UFC мен учун жуда ҳам осон. Елкамга кўпроқ оғирлик, депрессия, стресс керак.

Мени чин кўнгилдан дуо қилиб, қўллаб-қувватлаган томошабинларга катта раҳмат айтаман, биргаликда кўп жойларга борамиз. Менга қарши бўлиб, мен томонга тош отган одамларга катта раҳат айтаман. Чунки сиз ҳам менга кераксиз. Олға, Ўзбекистон!"

image_2022-08-21_14-15-53

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!