
"Saint louis rapid and blitz 2025". Эртага АҚШда 175 000 долларлик мусобақа старт олади
Эртага АҚШда шахмат бўйича яна бир катта мусобақа старт олади. Бу лойиҳа GCT’нинг бу йилги 4-турнири бўлиб, 11–15 август кунлари бўлиб ўтади ва унинг мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил қилади.
Турнирнинг эътиборли жиҳати шундаки, GCT умумий жадвалидаги пойга ва Финал йўлланмалари учун кураш айнан шу босқичда кескинлашади.
Мусобақа формати қуйидагича:
Ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) форматида ўтказилади: рапидда ғалаба 2 очко, блицда ғалаба 1 очко (рапид 9 тур, блиц икки марталик айланма, 18 тур).
Эътиборли томони унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Ҳамюртимизга мусобақада омад тилаймиз.
Фикрлар