Сака жароҳати сабаб Англия терма жамоаси базасини тарк этди

  • 22 марта, 2024, 10:42
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Букайо Сака жароҳати сабаб Англия терма жамоаси баъзасини тарк этди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Шу тариқа, Букайо Англиянинг Бразилия ва Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувларида ёрдам бера олмайди. Қайд этилишича, Сака терма жамоага жароҳат олиб келган ва тўлиқ машғулот ўтказа олмаган. Энди у "Арсенал"га қайтади ва у ерда даволанади. Мураббийлар штаби 22 ёшли вингернинг ўрнига бошқа футболчи чақиришни режалаштирмаяпти.

Маълумот учун, Саутгейт шогирдлари 24 мартда Бразилия билан, 27 мартда эса Бельгия билан ўйнайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию