Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясининг ижроқўм таркибига кирди

  • 18 апрель, 2019, 14:00
  • 0
  • Бокс

Айни пайтда бутун бокс ишқибозларининг нигоҳи Таиланд пойтахтига қаратилган. Эртага Бангкок шаҳрида бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақа бошланишидан аввал Осиё бокс конфедерацияси Бош Ассамблеяси ўтказилди. Мазкур тадбирда ташкилотга аъзо 36 миллий федерация мутасаддилари иштирок этишди. Унда яқин йиллар ичида ташкилотга янги вице-президент ва ижроқўм аъзолари сайлаш кун тартибининг асосий масалалари бўлди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ташкилотнинг янги ижроқўм аъзолари таркибига кирди. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси расмий сайти хабар бермоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!