Сал кам 120 кг тош босадиган Тайсон Фьюри 80 кгли Строуменга қарши жанг қилади
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри реслинг бўйича WWE’s Crown Jewel шоусида ўзининг биринчи жангини Брауна Строумэнга қарши ўтказади.
"Мен Орландодаги WWЕ спорт залида машқ қилмоқдаман. Кўзимдан олган жароҳат тузалмагунча дам олишни маслаҳат беришди. Аммо мен 175 фунтли Строуменга қарши курашишдан мамнунман.
Aлбатта, Уайлдер билан жанг бокс дунёсидаги энг катта воқеа, аммо ҳозир бу ҳақда ўйламайман. Мен шунчаки ҳаётдан завқланмоқчиман ва WWЕ ҳақида ўйлайман.
Одамлар рестлингни сохта дейишади, лекин мен ҳақиқатни биламан. Жисмоний жиҳатдан, бу мен машқ қилган энг оғир спорт туридир. Дастлабки машғулотлардан, бу спорт туридаги жангчилар энг зўри эканлигига амин бўлдим ”,- дейди Фьюри.
Маълумот учун, Строумэн билан Фьюри жанги 31 октябрь куни Саудия Aрабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар