Салаҳ Оуэннниг рекордини янгилади

"Манчестер Сити" шанба куни Англия Премьер-лигасининг 29-тури доирасида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Бу ўйинда ҳисобни жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллаган Муҳаммад Салоҳ очди.

"Goal" портали хабарига кўра, Салаҳ Майкл Оуэннинг рекордини янгилади ва сафардаги ўйинлар бўйича "Ливерпуль"нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарига айланди.  Айни дамда мисрлик футболчида премьер-лига сафар ўйинларида 56 та гол бор, Оуэнда эса 55 та.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Муҳаммад АПЛда "Ливерпуль" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган эди. Энди мисрлик футболчининг чемпионатдаги клуби сафида 130 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!