Салаҳ: Шерикларимсиз бундай натижага эриша олмас эдим

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Муҳамед Салаҳ  Англия Премьер-лигаси 31-турида “Уотфорд” устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен барчани табриклайман. Айниқса, жамоадошларимни. Уларсиз мен бунча гол кирита олмас эдим.Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам ҳар бир ўйинда жамоамга фойдам тегишига интиламан. Бироқ энг муҳими – қўлга киритилган 3 очко.

Биз яхши натижага эришдик ва ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик, муҳими – мана шу”, – деб мисрлик футболчининг сўзларини келтириб ўтди BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, Салаҳ кечаги баҳсда 4 та тўп киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!