Салах "Ливерпул"да рекорд ўрнатди
“Ливерпуль” клуби форварди Муҳаммад Салах АПЛнинг 26-турида “Тоттенхэм”га (2:2) қарши баҳсда ҳисобни очди.
Эътиборлиси, ушбу гол 27 ёшли мисрлик футболчи учун жорий мавсум премьер-лигадаги 20-голи бўлди. Унга бунинг учун бор йўғи 25та учрашув кифоя қилди. Бу эса “Ливерпуль” тарихидаги энг яхши кўрсатгич ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, Фернандо Торрес ва Даниэль Старриж каби ҳужумчиларга ўз вақтида ушбу кўрсатгични қайд этишлари учун 27тадан баҳс керак бўлган. Майкл Оуэн эса 20та гол уриш учун нақд 39та баҳсда иштирок этган.
Фикрлар