Салоҳ ЖЧ-2026дан Мисрнинг чиқиб кетишидан сўнг ўз фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миср терма жамоаси етакчиси Мохамед Салах жаҳон чемпионати-2026 мусобақасининг 1/8 финалида Аргентинага қарши ўйинда (2:3) қайд этилган мағлубият юзасидан фикр билдирди.

«Буни қабул қилиш жуда қийин, чунки 2:0 ҳисобида олдинда эдик. Ўйинни тўлиқ назорат қиляпмиз, деб ўйлагандик. Ўйиндан кейинги реакцияни кўрдим, лекин одамлар тушуниши керак: бу — ҳис-туйғулар. Зико асло Мессига ёки ФИФАга ҳурматсизлик қилмоқчи бўлмаган. У фақат финал свистидан кейин бўлган воқеаларни жуда оғир қабул қилди. Шахсан мен Миср терма жамоаси «ўғирланди», деб ҳисобламайман. Ҳакам бошқа ҳар қандай арбитр каби қарорлар қабул қилди, лекин айнан ҳакамлик ўйин тақдирини ҳал қилди, деб ўйламайман. Мен бу жамоадан фахрланаман. Биз охирги дақиқагача бирга курашдик, бундан ортиқни талаб қилиб бўлмайди. Месси ва Аргентина терма жамоасини табриклайман. Умид қиламанки, улар мусобақани охиригача етиб боришади», — деди Салах. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг Миср терма жамоаси жаҳон чемпионати-2026даги иштирокини якунлади. Аргентина эса чорак финалга йўл олиб, у ерда Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!