Салоҳ 1-дақиқада гол урган ўйинда "Ливерпуль" ғалаба қозона олмади (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги 6-турида “Ливерпуль” Данияда “Мидтъюлланн” клуби меҳмони бўлди.

Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Муҳаммад Салоҳ 1-дақиқадаёқ гол уриб мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Александр Шольц ўз голи билан майдон эгаларини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!