Салоҳ Англиядаги визасини яна бир йилга узайтирди
"Ливерпуль" клуби форварди Муҳаммад Салоҳ Британияда яшаш ҳуқуқини берувчи визасини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда readliverpoolfc.com сайти хабар бермоқда.
Инглиз нашрларининг ёзишича бу 25 ёшли мисрлик футболчининг келгуси мавсумда ҳам Англияда қолишидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Салоҳга Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 50та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 43та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар