Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатган ўйинда "Ливерпуль" йирик ҳисобда зафар қучди

Англия Премьер-лигаси дастлабки тури доирасида ўтказилган "Норвич" - "Ливерпуль" беллашув 3:0 ҳисоби билан меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

26-дақиқада Диогу Жота ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Фирмино орадаги фарқни оширди. Ҳар икки голга пас берган Салоҳ 74-дақиқада ўзи гол уриб, ўйинга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, "қизиллар" жорий мавсумни ғалаба билан бошлади. Муҳаммад эса, кетма-кет 5-йил АПЛ стартида гол уришга муваффақ бўлди. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. "Ливерпуль" мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Саржентнинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 87'

    Жарима майдони ичидаги пала-партишликдан "Норвич" футболчилари фойдалана олмади. Гибсоннинг яқин масофадан берган зарбасини Алиссон қайтарди.

  • 85'

    Жарима майдони ичида бир неча рақибларидан ўтган Салаҳ тўпни шериклари томон узатди. Аммо Тим Крул тўпни ушлаб олди.

  • 83'

    Харви Эллиот ўйинга қўшилди. Унинг ўрнига Наби Кейта захирага олинди.

  • 81'

    Наби Кейта жарима майдонига пас оширди. "Қизиллар"дан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 79'

    "Норвич"нинг ҳужумлари тобора хавфлироқ чиқмоқда. Бу қачонгача давом этаркин?

  • 77'

    Рашица ва Пукки ўрнига Саржент ҳамда Адам Ида ўйинга қўшилди.

  • 74'

    ГОООООООООООЛ! Салаҳ ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда!

    Ҳимоячилардан қайтган тўпни Муҳаммад кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 72'

    Сўнгги дақиқаларда "канарейкалар" позицион ҳужум уюштирмоқда. "Ливерпуль" қарши ҳужумда.

  • 70'

    Лукас Раппнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 68'

    Жарима майдонига ёриб кирган Салаҳ тўпни олдириб қўйди.

  • 65'

    ГОООООООООЛ! "Ливерпуль" орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди!

    Салаҳнинг узатмасидан унумли фойдаланган Фирмино дарвозани ишғол этди.

  • 63'

    Арнольднинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 63'

    Цимикаснинг зарбасидан сўнг Крул тўпни ушлаб олди.

  • 60'

    Жота ва Окслейд ўрнига Фабиньо ҳамда Фирмино ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Пукки зарба бера олмади.

  • 55'

    Трентнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Жотани ортдан "чопган" Кэнтуэлл огоҳлантирилди.

  • 51'

    Жоель Матип ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 48'

    Трентнинг узатмасидан кейин Мане зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 42'

    Бўлим якунига келиб ҳар икки жамоа бироз тинчиб қолди.

  • 38'

    Ўз услубига мувофиқ, мерсисайдликлар қанотларга асосий урғуни қаратмоқда.

  • 36'

    Ҳужумлар кўпроқ "Норвич" дарвозаси қаршисида юзага келмоқда. Аммо Алиссон ҳам зерикиб қолмаяпти.

  • 34'

    Матипнинг зарбасидан кейин бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоядагилар қайтарди.

  • 32'

    Пуккининг узатмасидан сўнг Арнольд тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 30'

    Ўйин икки томоннинг қарама-қарши ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 28'

    Рақиб жарима майдони ичида Матип фаоллик кўрсатиб, жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 26'

    ГООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!

    Салаҳнинг чиройли узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиққан Жота дарвозани ишғол этди.

  • 25'

    Пуккига нисбатан қўполлик ишлатган Мильнерга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 24'

    Олдинга чиқиб кетган Алиссоннинг устидан тўпни ташлаб қўйишга ҳаракат қилган Кэнтуэлл ижрода бироз адашди.

  • 23'

    Маненинг узатмасидан сўнг Салаҳ тўпга чиройли услубда зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Лукас Раппнинг ҳаволатиб йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 20'

    Пуккининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Алиссон қайтарди.

  • 19'

    Алекс Окслейд-Чемберленнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Салаҳнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 14'

    Окслейд-Чемберлен ноаниқ пас берди. Натижада, меҳмонлар тўп йўқотди.

  • 13'

    Жамоадоши узатган тўпга Пукки бироз ета олмади.

  • 11'

    Жотанинг зарбасидан кейин Крул сейв ижро этди.

  • 9'

    "Қизиллар"нинг босими давом этяпти ва тобора кучаймоқда.

  • 7'

    Цимикас ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 5'

    Маненинг бош билан йўллаган зарбаси ўхшамади.

  • 3'

    Рашица ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 2'

    Кутилганидек, илк сониялардан меҳмонлар олдинга ўтмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!