Салоҳ АПЛда энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин
"Ливерпуль" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.
ESPN нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар мисрлик футболчига премьер-лигадаги энг юқори маошни таклиф қилиши мумкин. 29 ёшли ҳужумчи инглиз футболида ҳафтасига 500 минг фунт ёки ундан ҳам кўп маош оладиган биринчи футболчи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛда жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар