Салоҳ бу жамоага ўтса, Европада энг катта маош оладиган футболчига айланади

“Ливерпуль” етакчи ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга ҳали ҳам янги битим таклиф қилгани йўқ. Мисрлик форварднинг талаби клуб хўжайинларига тўғри келмаяпти.

Бу жараён туфайли 32 ёшли тўпурарнинг харидорлари кўпайиб кетди. Хусусан, “Пари Сен-Жермен” Муҳаммад Салоҳни олишга жиддий бел боғлаган.

El Nacional нашрининг ёзишича, Париж суперклуби президенти Нассер Ал-Хелаифий Салоҳни олиб келиш учун харажатдан қочмаслигини маълум қилди. Унга кўра, ПСЖ хўжайини Муҳаммад Салоҳга йилига 40 миллион евро атрофида маош тўлашини маълум қилди.

Агар “Ливерпуль” юлдузи ПСЖ таклифини қабул қилса, Европада энг катта маош оладиган футболчига айланади.

32 ёшли тўпурарнинг ўзи ҳали Европа миқёсида юқори даражада ўйнашни давом эттирмоқчи. Шу боис, у Саудия Арабистони ва АҚШдан бўлаётган чорловларни қабул қилмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!