Салоҳ эртага "Аталанта"га қарши ўйинда иштирок эта оладими?

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши ўйиндан олдин асосий ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

Бундан аввалроқ мисрлик футболчи коронавирусдан тузалгани хабар қилинган эди.

“Салоҳ кеча жамоа билан бирга шуғулланди ва ўзини яхши ҳис қилди. Унинг сўнгги топширган барча тестлари манфий натижа берди. Агар ҳеч нарса ўзгармаса, у майдонга тушади”, - деди германиялик мутахассис.

"Ливерпуль" - "Аталанта" учрашуви эртага 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!