Салоҳ еттинчи марта “Ливерпул”да ой футболчиси деб топилди (фото)
Ads

Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ “Ливерпул”нинг ўтган апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, Салоҳ ушбу совринни жорий мавсум еттинчи марта қўлга киритмоқда.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ ўтган ой мерсисайдликлар сафида жами 6та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 6та гол уришга муваффақ бўлган.

Минбар

Барча блоглар