Салоҳ кетса, “Ливерпуль” тамом бўлади

Sky Sports эксперти Пол Мерсон “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонига кўчиб ўтадиган бўлса, Юрген Клопп жамоаси қийналиб қолишини таъкидламоқда.

“Ал-Иттиҳод” мисрлик тўпурарни сўраб, ливерпулликларга бир неча маротаба таклиф юборди. Охирги сумма 200 миллион фунтгача кўтарилди. Ҳали бу масала тўлиқ ечимини топгани йўқ.

200 миллион фунт – юз ўгириш қийин бўлган сумма. 31 ёшли футболчи бўйича бунақа катта таклифни рад этишни тасаввур қила олмайман.

Агар Муҳаммад Салоҳ кетадиган бўлса, “Ливерпуль”нинг кучли тўртликка киришига умид қилмаса ҳам бўлади. Юрген Клопп ҳаммасини қайтадан қуришига тўғри келади. Унга ачинаман, - деди Пол Мерсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
05/09/2023 00:03
Салохни салох болишига Клопп сабабчи, Клопп керак болса бошка Салохвачалардан топади бу пулга