Салоҳ "Ливерпуль"даги келажаги ва "Олтин тўп" ҳақида фикр билдирди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар сафидаги келажаги ҳақида фикр билдирди. 

"Мен мухлисларни ёқтираман, улар эса мени. Бу ерда қолишни истайман, бироқ менинг келажагим ўз қўлимда эмас.

Жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлмоқчиман. Аммо "Олтин тўп"ни юта олмасам ҳам хафа бўлмайман. Ҳаётимда барчаси яхши. Яна жаҳон чемпионатида ўйнамоқчиман", - дейди футболчи. 

Мисрлик футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Салоҳ айни дамда терма жамоаси билан биргаликда Африка Миллатлар кубогида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!