Салоҳ "Ливерпуль"дан нима талаб қиляпти?

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр. Бироқ у маошининг оширилишини талаб қилмоқда.

The Independent нашри тарқатган хабарга қараганда, мисрлик футболчи янги келишувга биноан йилига 18 миллиондан 23 миллион еврогача маош олмоқчи. Салоҳнинг ҳозирги маоши йилига 12 миллион еврони ташкил этади.

29 ёшли Салоҳ жорий мавсум "Ливерпуль" сафида жами 9 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!