Салоҳ "Ливерпуль"ни муҳим хабардан огоҳлантирди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб раҳбариятига "Ал-Иттиҳод"га ўтиш истаги борлигини билдирди, деб ёзмоқда журналист Руди Галетти ўзининг Твиттер саҳифасида.
Саудия Арабистони клуби “Ливерпуль”нинг мисрлик юлдуз бўйича якуний жавобини 28 август куни олишини маълум қилган. Қайд этилишича, “Ал-Иттиҳод” барибир “Ливерпуль” раҳбарияти ва бош мураббий Юрген Клоппни Салоҳни сотишга кўндиради.
Олдинроқ “Ал-Иттиҳод” Салоҳга тахминан 76 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди.
"Ал-Иттиҳод" сафида "Реал"нинг собиқ футболчиси, 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема, "Челси" сафида Чемпионлар лигаси ва Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Н’Голо Канте ва “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши Фабиньо бор.
Фикрлар
Pullarni afrikani obod qilishga sarflashing aniq