Салоҳ "Ливерпуль"нинг иккита рекордини ўзиники қилиб олди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида "Ливерпуль" сафарда "Мидтьюлланд" билан 1-1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиннинг 55-сониясида мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб ҳимоячилари хатосидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Бу "Ливерпуль" учун Чемпионлар лигасидаги энг тез киритилган гол бўлди.
Шунингдек, форвард кечаги оқшомда ЕЧЛдаги голлари сонини 22 тага етказиб олди ва клубнинг ушбу турнирдаги энг зўр тўпурарига айланиб олди.
Жорий мавсумда Салоҳ Премьер-лигада 10 та ўйинда 9 та гол киритди.
Фикрлар