Салоҳ машғулотларга киришди
“Ливерпуль” клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Генк”га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда.
Liverpool Echo нашрининг маълум қилишича мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ жароҳатидан соғайиб машғулотларга қўшилган. Аммо, ҳимоячилар Жоэль Матип ва Трент Александер-Арнолд машғулотларни ўтказиб юборишган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Генк” баҳси 23 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар