Англия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Ливепуль" сафарда "Вест Хэм"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Учрашувнинг 41-дақиқасида Трент Александер-Арнолд мерсисайдликларнинг илк голини урди. Ҳимоячининг голига Муҳаммад Салоҳ ассистентлик қилди. 

Мисрлик футболчи чемпионатда қаторасига 5-ўйинда ўз номига ассист ёздириб қўйишга эришди.

Бугунги пасидан сўнг Салоҳ жорий мавсум 7та голга узатма амалга оширган МЮ ярим ҳимоячиси Поль Погбага етиб олди. Айни дамда иккиси АПЛда етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!