Салоҳ Робби Фаулер рекордини янгилашга яқин турибди

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Наполи”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида ягона голга муаллифлик қилган эди.

Бу гол мисрлик футболчи учун 2018 йилдаги 34-гол бўлди. Ҳужумчи яна тўртта гол урса, “қизиллар” собиқ ҳужумчиси Робби Фаулернинг 1996 йилда ўргатган рекордини янгилайди. Ўшанда Робби 37 гол урган.

Йил якунига қадар “Ливерпуль” “Манчестер Юнайтед”, “Вулверхэмптон”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” жамоалари билан куч синашади.