Салоҳ Саудия Арабистони клубларига кетадими?

CHERY AUTO

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этишга тобора яқинлашмоқда. Футболчи келаси ёзда Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Tecno

Салоҳни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар сифатида "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Қадисия" клублари қайд этилмоқда. Футболчининг Саудия Арабистонидаги эҳтимолий шартномаси суммаси ошкор қилинмаган.

Аввалроқ ОАВ хабар беришича, мерсисайдликлар мисрлик вингерга ўринбосар излашни босқичма-босқич бошлаган. Англия клуби ҳозирнинг ўзида бир нечта эҳтимолий номзодларга эга.

Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум "қизиллар" сафида 19 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!