Салоҳ сўраган маош унинг трансферини барбод қилди

“Барселона” раҳбарияти ёзда Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Мисрлик футболчининг ўзи ҳам Испания чемпионатига кўчиб ўтиш истагини билдирган.

Бироқ, 29 ёшли тўпурар қўйган талаблар каталонияликларни қониқтирмади. AS нашрининг хабар беришича, Муҳаммад Салоҳ “Барселона”дан беш йиллик шартнома ва бир мавсум учун 17 миллион евро маош сўраган. Табиийки, бу талаб молиявий инқироздан чиқа олмаётган клубга тўғри келмади.

Яқинда “Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг маош тизими қайта кўриб чиқилиши, норози бўлган ўйинчилар кетиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Сўнгги хабарларда Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да қолиш учун маош бўйича талабларини пасайтиришга қарор қилгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!