Салоҳ ёзда Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
"Ливерпуль" қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, мисрлик футболчининг агенти билан "Ал-Иттиҳод" клуби музокара олиб бормоқда. Қайд этилишича, Салоҳ ўтган йилга нисбатан айнан шу жамоага ўтиш масаласида анча очиқроқ позицияда.
33 ёшли футболчининг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. У жорий мавсумда АПЛ доирасида 17 та учрашувда 4 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.
Фикрлар