Салоҳни ўрнини қимматбаҳо тўпурар эгаллайди

Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда ва келаси мавсум олдидан мисрлик ўйинчининг ўрнини боса оладиган номзод топиб қўйди.

Англия матбуотининг ёзишича, мерсисайдликлар “Ньюкасл” ҳужумчиси Энтони Гордонни асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилади.

Манбаларга кўра, “Ливерпуль” раҳбарияти англиялик тўпурар трансфери учун 80 миллион фунтдан ортиқ (тахминан 91,47 миллион евро) маблағ йўналтиришни режалаштирган.

Энтони Гордон учун жорий мавсум самарали ўтмоқда. Ҳужумчи ҳозирга қадар барча турнирларда 37 ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 5 та самарали пас берди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврога тенг. Бироқ “Ньюкасл” мутасаддилари “Ливерпуль”дан ташқари яна бир неча йирик клублар нишонида турган ўйинчи трансферидан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!