Салоҳнинг бу иши кўпчиликка ёқмади

Африка кубоги гуруҳ босқичининг дастлабки баҳсида “Ливерпуль” ҳужумчиси ҳисобланган Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Миср терма жамоаси Нигерия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин "фиръавнлар"нинг 0:1 ҳисобидаги минимал мағлубияти билан якунланди.

Ўйин тугаганидан сўнг рақиб мураббийлар штаби вакилларидан бири селфига тушиш учун Муҳаммаднинг олдига югурди. Салоҳ ўйиндаги муваффақияцизликка қарамай, нигериялик мутахассис билан суратга тушишга рози бўлди, деб хабар бермоқда “Матч ТВ” Телеграм канали.

Салоҳнинг бу ҳаракати кўпчиликка ёқмади. Мухлисларнинг фикрича, Салоҳ муваффақиятсиз ўйиндан кейин бундай қилмаслиги керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!