Салоҳнинг келажаги бўйича янги маълумотлар: кетиш қарори қайта кўриб чиқилиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Аввалроқ мисрлик футболчи мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилган эди. Бироқ журналист Саймон Ҳьюзнинг ёзишича, Салоҳнинг яқинлари унинг қарорини ўзгартиши эҳтимолини истисно қилмаяпти.

33 ёшли форвард “Ливерпуль”да қолиши мумкин, агар бош мураббий Арне Слот ва клуб раҳбарияти ўзгарса. Аммо бу сценарий деярли эҳтимолсиз деб баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, Салоҳнинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади, аммо клуб унга эркин агент сифатида кетишга рухсат бериши мумкин.

Жорий мавсумда Салоҳ 40 та учрашувда 12 та гол ва 9 та ассист қайд этган. У 2017 йилдан буён “қизиллар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!