Салоҳнинг "Ливерпул"даги фаолияти Исломофобия даражасини пасайтирди

Миср ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпул"га трансфери Мерсисайд шаҳридаги жиноят ҳолатига ижобий таъсир кўрсатди, дея хабар беради "Sky sports".

Манба маълумотига кўра, Мерсисайд шаҳридаги ирқий камситишга сабаб бўлган жиноятлар сони 18,9 фоизга камайган. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, клуб мухлислари томонидан нашр этилган мусулмонларга қарши хабарлар сони икки бараварга камайди. Тадқиқот Стенфорд Институтининг 4 профессори томонидан амалга оширилди.

Улар 936 та жиноятни таҳлил қилишди, шунингдек, 15 миллион твит британ футбол муҳлиси ва 8.000 нафар "Ливерпуль" мухлиси интервью берган. "Ливерпуль" билан якунланган мавсумда тўрт нафар мусулмон - Салоҳ, Наби Кейта, Шердан Шакири ва Садио Мане - Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhom Dadamirzaev
06/06/2019 15:59
Saloxga omad keyingi yil Angliya chempionligi nasib qilsun
Azamat Umarov
06/06/2019 14:28
Molodes Salah