Самарқанд етакчи, Қўқонда ҳам томошабин кам эмас ёхуд Про-лига 3-тури олдидан мухлислар ташрифи қандай?
Ўзбекистон Про-лигасида 2-тур учрашувлари ортда қолди. Ҳозирча 2 ўйинда 6 очко жамғарган Самарқанднинг "Динамо" клуби жадвалда пешқадамлик қилиб турибди. Иккинчи ўринни 4 очко тўплаган "Шўртан", "Қўқон-1912" ва "Арал" жамоалари бўлишиб турибди.
Биздаги маълумотларга кўра, Про-лигада стадионларимизга жами 16 336 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир беллашувга ўртача 1633 ни ташкил қилади.
Ортда қолган 2 тур давомида энг кўп мухлис Самарқанддаги ўйинларга ташриф буюрган. Илк турдаги "Юниред" ва "Хоразм" клублари иштирокидаги илк баҳсни 3 минг 309 киши стадиондан томоша қилган. Шунингдек, 2-турда бўлиб ўтган "Динамо" ҳамда "Юниред" беллашувига 3 минг 216 нафар мухлис ташриф буюрган. Энг кўп мухлис кирган навбатдаги учрашув Хоразмда мезбон "Хоразм" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор-Фарм" клублари иштирокида бўлиб ўтган - 1 минг 853 томошабин.
Қайд этиш лозим, энг кам мухлис ташрифи "Андижон-SGS" - "Локомотив" тўқнашувида кузатилган - 215 киши.
ЎзПФЛ маълумотлари асосида Шоҳрух Зоиров тайёрлади.
Фикрлар