Самарқандда юнон-рум кураши бўйича мамлакат кубоги якунланди
10-13 март кунлари Самарқанд шаҳри спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига мезбонлик қилиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Ўсмирлар ўртасида ташкил қилинган мусобақада юнон-рум кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Унга кўра, мезбон жамоа вакиллари барча рақибларини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди. Кумуш медаллари бухоролик курашчиларга насиб этган бўлса, Тошкент вилояти жамоаси кучли учликни якунлаб берди. Олдинда эркин кураш бўйича баҳслар кутиб турибди.
Фикрлар