Асосий мазмунга ўтиш

Самбо: Ҳамюртларимиздан олтин ва кумуш

Баҳодир Ҳасанов
Изоҳлар: 0

Терма жамоамиз Осиё ўйинларини умумжамоа ҳисобида 5-ўринда якунлайдиган бўлди.

Осиё ўйинларинингбугунги кун баҳсларида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини якунлашди.

Кун дастуридан ўрин олган самбо баҳсларида ҳамюртларимиз медалларимиз жамғармасини биттадан олтин ва кумуш медаллари билан бойитишди.

Хусусан, аёллар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасида Нилуфар Давлетова Дилдаш Куришбаева билан баҳсда рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибасига айланди.

Шунингдек, -90 кг вазн тоифасида Камолиддин Холмаматов тожикистонлик Умед Хасанбековни мағлуб этган ҳолда, Осиё ўйинларидаги медалларимиз сонини 21 тага етказиб қўйди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ