Самбо. Осиё чемпионатининг сўнгги кунида ҳам медаллар шодасига эга чиқдик!

Ливанда самбо бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун баҳслари якунланди. Сўнгги кунда катталар эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда иштирок этишди. Унга кўра, терма жамоамиз аъзоларининг барчаси ўз вазн тоифаларида медалларни қўлга киритишди.

Спортчиларимиз қўлга киритган медаллар рўйхати қуйидагича бўлди:

Эркаклар:

Олтин:

-79 кг: Умиджон Абдуллаев
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов
+98 кг: Нурбек Тўраев

Кумуш:

-64 кг: Ҳомиджон Мўминов
-71 кг: Шаҳриёрбек Маматқулов
-98 кг: Нодиржон Мерҳаликов

Бронза:

-58 кг: Достон Рўзиев

Аёллар:

Олтин:

-59 кг: Ибодатхон Агажонова
-65 кг: Мухлисахон Қодирберганова

Кумуш:

-80 кг: Гулмира Исматова

Бронза:

-50 кг: Мушарраф Ибодуллаева
-54 кг: Ўғилжон Кенжабоева
-72 кг: Моҳигул Комилжонова
+80 кг: Нигина Хўжаева.

Самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!