Самбо: Осиё ва Океания чемпионатида фахрийларимиздан 14 та медаль!

 Астана шаҳрида самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати старт олди. Мусобақанинг дастлабки кунида кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар, шунингдек фахрийлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилди. Аввалроқ, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар терма жамоамиз аъзолари 5 та медалга сазовор бўлганликлари ҳақида хабар қилгандик. Фахрийларимиз эса кун давомида 14 та медалга эга чиқишди. Терма жамоамиз сафида совриндор бўлган фахрийларимиз рўйхати билан танишинг:

(50-54 ёш)

-71 кг: Обид Ҳолиқов (олтин)

-88 кг: Садриддин Каримов (бронза)

+98 кг: Давлетмурад Калхоразов (бронза)

(55-59 ёш)

-71 кг: Тўра Авлоқулов (олтин)

-79 кг: Азамат Юсупов (кумуш)

-88 кг: Баҳриддин Ёрматов (бронза)

(60-64 ёш)

-79 кг: Сансизбай Юсупов (бронза)

-88 кг: Жумабек Нуримбетов (кумуш)

-98 кг: Ўрол Эламанов (олтин)

-98 кг: Махсетбай Алланов (бронза)

(+65 ёш)

-64 кг: Жавҳар Жабборов (бронза)

-71 кг: Суннат Ортиқов (бронза)

-71 кг: Худойберган Навризбаев (бронза)

-79 кг: Ашур Холиқов (кумуш)

Ўзбекистон самбо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!