Самбочиларимиз Бишкекдаги халқаро турнирда иштирок этади
18-19 апрель кунлари Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган спорт мураббийи М.П.Михайлов хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади.
Мусобақада ўзбекистонлик ёш самбочилар ҳам иштирок этишади.
Вакилларимиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашишади:
-38 кг: Авазбек Авазбеков
-42 кг: Артём Безруков
-42 кг: Саидхон Ҳамиджонов
-46 кг: Радмир Хабиев
-46 кг: Степан Зяблов
+46 кг: Файзиддин Лутфиддинов
-50 кг: Акмал Азимов
+50 кг: Шоҳсувор Расулов
+50 кг: Фирдавсий Лутфиддинов
Мураббий: Роман Шакиров.
Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар