Самбочиларимиз жаҳон чемпионатини 10 та медаль билан якунлади

7-9 ноябрь кунлари Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 

Йилнинг энг муҳим стартида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. 

Мусобақа якунига кўра, Жаҳонгир Қорабоев, Роман Шакиров ва Екатерина Близнецова шогирдлари 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

ЖЧ-2025да совриндор бўлган ўзбекистонлик самбочилар рўйхати билан танишинг:

Кумуш:
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
-72 кг: Гулина Облоқулова 
+98 кг: Асрор Ҳамидов 
-65 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-64 кг: Диёрбек Майдонов (парасамбо)


Бронза:
-59 кг: Хуршида Абдувоҳидова (жанговар самбо)
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова (жанговар самбо)

Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассосацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!