Самир Насри "Вест Хэм" клуби машғулотлар ўтказмоқда
2016 йили унинг организмидан антидопинг қоидалари тақиқлаган модда топилган
“Манчестер Сити” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри айни дамда “Вест Хэм” жамоасида машғулотлар олиб бормоқда. Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, Лондон клуби футболчи билан шартнома имзолашга шошилмаяпти ва унинг спорт формасини баҳоламоқда. Сабаби у сўнгги марта бир йил муқаддам Туркиянинг “Антальяспор” жамоаси сафида расмий ўйин ўтказган.
Француз ўйинчиси ўтган ҳафта Лондон клубида тиббий кўрикдан ўтган ва томонлар олти ойлик қисқа муддатли келишув имзолаган. Бу келишув декабр сўнггида футболчининг дисквалификацияси муддатида якунига етгандан кейин кучга киради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар