Сампаоли яна Жанубий Америка қитъасида ишлашга яқин!
Аргентина, Чили терма жамоалари ва "Севилья" клубининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли Венесуэла терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин турипти.
Рафаэль Дудамелининг истеъфосидан кейин, 59 ёшли мутахассис терма жамоани бошқаришга асосий давогар бўлиб турипти.
Венесуэла футбол федерацияси Хосе Пикерман ва Сесар Фариас номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда!
Маълумот учун, Сампаолининг сўнгги иш жойи "Сантос" клуби бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили бўлиб ўтадиган Америка Кубогида Венесуэла терма жамоаси Бразилия, Қатар, Перу, Колумбия ва Эквадор термалари билан бир гуруҳда иштирок этади.
Фикрлар