 
                "Сампдория" - "Интер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 16-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" баҳси бошланиш арафасида. Сайтимиз ушбу учрашувни сизнинг эътиборингизга онлайн матнли кўринишда тақдим этади. Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+6' Учрашув якунланди! "Интер" сафарда кутилмаганда мағлубиятга учраб, биринчи ўринга кўтарилиш имконини қўлдан бой берди. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат! 
- 90+2' "Сампдория" сафида сўнгги ўзгариш: Кейта Бальде ўрнига Антонио Ла Гумина майдонга тушди. 
- 90+1' Ашраф Хакими қўпол ўйнади ва ўйин сўнгида карточка олди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 86' Боягина ўйинга қўшилган Кристофер Аскильдсен ҳам қўпол фоли учун карточка билан жазоланди. 
- 85' Кейта Бальде сариқ карточка олди. 
- 84'Бурчакдан узатилган тўпни Перишич дарвозага боши билан йўллади, бироқ унга бироз аниқлик етишмади. 
- 83' "Интер" яна бурчак тўпи ишлаб олди. Сўнгги дақиқалар хавфли тус олмоқда. 
- 82' "Интер" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Барелла ва Шкриниар ўрнига Дамброзио ва Видаль майдонга тушишди. 
- 80' "Интер" навбатдаги бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 
- 79'Перишич бурчак тўпидан сўнг дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячига тўп тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 78' Тўп ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. "Интер" бурчак зарбасини ижро этади. 
- 75' Мезбонлар сафида навбатдаги ўзгариш: Якуп Янкто ўрнига Масель Лери ўйинга қўшилди. 
- 74' "Сампдория" ҳам ўзгариш қилади: жароҳат олган Адриен Силва ўрнига Кристофер Аскильдсен ўйинга қўшилди. 
- 71' "Интер" сафида ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Кристиан Эриксен майдонга тушди. 
- 70' Адриен Силва хавфли тўқнашувда жиддий жароҳат олган кўринади. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 
- 68' "Сампдория" сафида ўзгариш: Бартош Берешинский жамоа ўйинини кучайтириш мақсадида Лоренцо Тонелли ўрнига майдонга тушди. 
- 66' ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Интер" ҳисобдаги фарқни қисқартирди! Стефан Де Врей барча ҳимоячиларданда баландга сакраб боши билан зарба берди, дарвозабонда тўпни қайтариш учун имкон олмаганди. 2-1! Ҳисоб қисқарди. 
- 65' Тўп майдон ташқарисида. Миланликлар бурчак тўпини амалга оширади. 
- 65'Ҳимоя яхши ўйнади. Перишичнинг ажойиб узатмаси бурчаккка чиқариб юборилди. 
- 63' "Интер" сафида навбатдаги ўзгариш: Гальярдини ўрнига Ромелу Лукаку майдонга тушди. 
- 61'Якуп Янктонинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмаси блокланди. Қарши ҳужум кўрармиз. 
- 57' "Сампдория" аъзоси Мортен Торсби қўпол подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 55'Якуп Янкто жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп дарвозанинг устунига тегиб майдонни тарк этди! 
- 54'Марцело Брозович жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ дарвозабон Эмиль Аудеро тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келиб, уни эгаллаб олди. 
- 53'"Сампдория" футболчиси Омар Колли қўпол ўйнади. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 
- 50' "Интер" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади. 
- 49'Ашраф Хакими жарима майдони ичига тўпни қанотдан туриб ҳаволатиб етказиб берди, палапартиш вазиятдан сўнг ҳимоячилардан бири тўпни боши билан ташқарисига чиқариб юборди. 
- 46' "Интер" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Эшли Янг майдонни тарк этиб, Иван Перишич унинг ўрнига ўйинга қўшилди. 
- 46' 2-тайм бошланди! 
- 45'Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз. 
- 45+4' 1-бўлим якунланди. Танаффус. 
- 45+2'Лаутаро Мартинес жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди! Бироқ тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди! 
- 45+' Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 44'Лаутаро Мартинес ўзини бисиб олиши зарур: ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди, кейинги сафар у карточка олиши мумкин. 
- 43'"Интер" ҳужумларни тиндирмаяпти. Бироқ сўнгги зарба доим ноаниқ чиқяпти. 
- 40' Стефан Де Врей қизишиб кетди ва қоидани яққол бузди! Бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 
- 38' ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Сампдория" иккинчи голини ҳам урмоқда! Дамсгарднинг узатмасини Кейта Бальде дарвозанинг пастги бурчагига жойлаб қўйди! 2-0! 
- 36' Якуп Янкто бурчакдан тўпни жарима майдон ичига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар уни эгаллаб олишга тайёр туришган эди. 
- 35'Антонио Кандрева шу нуқтадан туриб дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди! Мезбонлар яна бир бор тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беришади. 
- 34'Николо Барелла қанотда тўпни росмана маънода қўл билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима зарбаси белгилади. 
- 31'Мартинес ҳужумда фол ишлатди. Бош ҳакам буни дарров илғади. 
- 28' "Интер" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширди, Мартинес ичкарига тўпни узатди, мезбонлар эса уни эгаллаб олишди. 
- 27'Ашраф Хакими қанотдан узатган узатмаси хавфли вазият юзага келтирди, бироқ тўп бурчакка чиқиб кетди! 
- 24' ГООООООООООООЛЛЛ!!! Антонио Кандрева дарвозанинг чап томонига зарба берди, Ханданович эса бу зарба олдида ожиз қолди! Ҳисоб очилди. 
- 23' Николо Барелла ушбу вазият учун сариқ карточка билан жазоланди. 
- 23' Бош ҳакам ВАРга мурожжат қилди ва бу вазиятда ҳам пенальти бор деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқтага ишора қилди. 
- 23' Антонио Кандрева бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ унинг шериклари тўпга эга чиқа олишмади. Футболчилар ҳакамга мурожаат қилишмоқда: яна қўл билан ўйин бўлган шекилли... 
- 22' "Сампдория" бурчакдан тўпни ўйинни киритди! Хавфли вазият! Миккель Дамсгард жарима майдони ичига тўпни узатди, ҳимоячи тўпни тезлик билан ташқарига чиқариб юборди. 
- 21'Мезбонлар футболчиси Адриен Силва ажойиб зарба берди, тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 18'"Сампдория" футболчилари жарима зарбасини ижро этишди. Бироқ муваффақиятсиз. 
- 17' Лаутаро Мартинес ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 
- 16' "Сампдория" бурчак тўпи тепади. 
- 15'"Сампдория" футболчиси Лоренцо Тонеллида дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазият юзага келганди, бироқ унда жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олишда муаммо бўлди ва у тўпни йўқотди. 
- 12' Алексис Санчес пенальтидан унумли фойдалана олмади! Зарба чап бурчакка йўналтирилди, дарвозабон уни қайтарди! 
- 11' Пенальти! Ушбу вазиятда қўл билан ўйин деб топилди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилинди! Алексис Санчес уни ижро этади. 
- 10'Футболчилар бош ҳакамга қўл билан ўйин бўлганига ишора қилишмоқда, ҳакам ВАРга мурожаат қилади! 
- 9'Милан Шкриниар бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди! Аниқ зарба дарвозанинг чап устунига тегди! Ухх 
- 8' "Интер" яна бир бор бурчак тўпи тепади. 
- 7' Ух қандай сейв! "Сампдория" дарвозабони росмана маънода қаҳрамонлик кўрсатди! Эшли Янг берган зарба қийинчилик билан қайтарилди. 
- 5'Бош ҳакам Паоло Валери хуштагини чалди. Барелла тўпга чиқишда қўпол ҳаракат қилди ва қоидани бузди. Жарима зарбаси. 
- 4'Лаутаро Мартинез бурчакдан узатилган тўпга энг биринчи эга чиқди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди! Бироз аниқлик етишмади. 
- 3' Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бош ҳакам бурчакни кўрсатди. "Интер" уни ижро этади. 
- 2'Лаутаро Мартинез қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва ажойиб пас берди, бироқ ҳимоячилардан бири охирги сонияларда тўпни узоқлаштирди. 
- 1' Учрашув бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида. 
- 0'Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 16-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради. 



Comments