"Женоа" А Серия 25-туридан ўрин олган учрашувни турнир жадвали ўрталаридаги "Сампдория"га қарши ўтказди. "Луижи Фераррис" стадионида ўтган ўйин мезбонларнинг кичик устунлигида ўтганига қарамай, якунда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 82 дақиқа давомида ҳаракат қилди ва ўйин якуни арафасида захирага олинди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" нашри эса ҳамюртимизнинг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади. Бу "Женоа"нинг бугунги ўйини учун ўртача кўрсаткич ҳисобланади. Тўғри, у гол ура олмади, бироқ ўйинда бажарилган фойдали иш коеффициэнти жиҳатидан у бунга лойиқ эди.

photo_2021-03-04_02-52-15

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)