Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир “Сампдория”га ўтмайдиган бўлди.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, генуяликларга 25 ёшли инглиз футболчисининг молиявий талаблари тўғри келмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни “Борнмут” сафида ижара асосида ўтказган Уилширга шунингдек Туркиянинг "Антальяспор" клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.