Самвел Бабаян дисквалификацияси тугаган Нестеров, мағлубиятга учратилган "Бухоро", легионерлар ва бошқалар ҳақида гапирди

  • 19 октябрь, 2019, 20:13
  • Bekzod Isayev
  • 3
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бухоро”га қарши учрашувдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

- Ҳайрли кеч! Бугун икки жамоа иштирокида қизиқарли ўйин бўлди. Ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор тактикавий ўйинни кўрдик. Ҳар доим ҳам ҳужум қилаётган жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатаётган жамоадан устунлик қилиши қийин бўлмоқда. Кетма-кет дуранг натижалардан кейин йигитлар характер кўрсата олганидан миннатдорман. Бугун футболчилар майдонга чиқиб, “Локомотив” олдин ҳам ҳозир ҳам ва кейин ҳам бўлишини кўрсатиб қўйишди. Улар ғалабага эриша олишларини, мухлисларни хурсанд қила олишларини исботлай олишди. Иккинчи бўлимда биз иккинчи даврадаги барча ўйинлардан кўра кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Қайд этиш керак, бугун “Локомотив” таркибида икки нафар ёш йигитлар ўйнади. 2000 йилда туғилган йигитларнинг катта имконияти бор ва энди ушбу футболчилар ўз устида ишлаб, олдинга ҳаракат қилишлари керак.

- Игнатий Нестеровни кейинги оʼйинларда ҳам асосий таркибда коʼрамизми?

- Нестеров етакчи. Унинг қайтишини кутаётгандик. Бугун унинг қайтиши боис, ўйинни қуриш ҳам осон бўлди. У ҳам термада ҳам клубда ҳам керакли инсон. У ўз жамоадошларини ортидан эргаштириб, ўйинни ташкилотчилигида катта ҳисса қўша олади.

- Бугун ўйинда ҳужумларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Тимурхўжа Абдухолиқовни сотиб юбориш хато бўлмадимикин?

- Ҳақиқатдан ҳам, Тимурхўжа биз учун катта йўқотиш. Бироқ унинг трансферида бизнинг алоқамиз йўқ. Бу ерда футболчининг оилавий сабабларга кўра ҳам клуб музокаралар олиб борди. Энди биз бошқа футболчиларга имкон беряпмиз. Иброҳим Ғанихонов ўтган турда “Қизилқум” дарвозасига гол уришга эришди. Шунингдек, бугун иккинчи бўлимда ҳам ўзини кўрсата олди. Бизда яхши ёшлар кўп. Уларни сайқаллаб, келгусида асосий жамоа учун тайёрлаш ниятимиз бор.

- Жамоа таркибидаги легионерлар ўзини оқламаётгандек. Агарда келаси йили жамоа ОЧЛда қатнашадиган бўлса, сифатли легионерлар олиб келинадими?

- Тўғри савол. Ўзбекистонга олиб келинаётган футболчилар айрим критерияларга мос тушиши керак. Аввало, у бизнинг футболчилардан кучли бўлиши керак. Ҳозирда бизнинг таркибимизда бўлаётган легоинерларнинг савияси ҳам ёмон эмас. Айни дамда биз бошқачароқ ўйин услубини танладик. Шу боисдан майдонга тушаётган легионерлар ўйинни кучайтира олиши лозим. Улар сифатли бўлиши керак. Мавсум якунланганидан кейин бошқа футболчилар олиб келамиз ва “Локомотив”ни кучайтирамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shokir Jafarov
19/10/2019 20:45
Ignatni ozi yoqtirmiydi pahtakorda sotvorgan bunikka
Shokir Jafarov
19/10/2019 20:45
Ignatni ozi yoqtirmiydi pahtakorda sotvorgan bunikka
Расулжон Тоштемиров
19/10/2019 20:28
Бабабаба курсам асаб бузилади сур бет