Самвел Бабаян: "Эрон клубига қарши баҳсда икки футболчимиз ўйнамайди. Сабаби..." (матбуот анжуманидаги фикрлар)
Эртага Осиё Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нассажи Мозандарон" баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувдан олдин "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон кубоги ярим финалида оғир ўйин ўтказдик. Кўп эмоция, куч сарфлашга мажбур бўлдик. Йигитлар яхши ўйин ўтказди. Аммо бу футбол ва унда доим ғалаба қозона олмайсиз.
Бизни олдинда ўта муҳим ўйин кутиб турибди. Эртага мухлислар учун чиройли футбол тақдим этамиз, деган умиддаман.
Эрон клубига қарши баҳс олдидан икки футболчимиз жароҳат сабаб иштирок эта олмайди. Улар Тома Табатадзе ва Йован Жокич. Шунга қарамай, таркибимизда бу футболчиларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар мавжуд.
Рақибимиз прессингда яхши ишлайди, позицион ҳужумларда ҳам фаол ҳаракат қилишига гувоҳ бўлдик. Жамоамиз ишончли ўйнашга ва ғалаба қозонишга интилади.
Эртага бор кучимиз билан тўп тепишимиз талаб этилади. Мухлисларимизга бизни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик изҳор этаман. Улар эртага ҳам биз билан бўлишларига ва улар учун 3 очкони қўлга киритишимизга ишонаман", - деди мутахассис.
Фикрлар