Самвел Бабаян "Локомотив" билан хайрлашди

Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида журналистлар саволига жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Шубхасиз, учрашувни барча интиқлик билан кутди. Бироқ афсуски, баҳс ҳеч нима бермасди. Аммо учрашув ўзининг принципиаллигини йўқотмаганди. Йигитларга раҳмат айтаман, улар яхши вазиятларни яратишди. Бироқ 0:0 адолатли ҳисоб бўлди. Биз яна бир бор барча билан рақобат қила олишимизни кўрсатдик. Сўнгги ўйинларни яхши ўтказдик ва айта оламан, қилинган меҳнатлар ўз самарасини бераётганди. Деярли барча ўйинларда жамоа ғалабага лойиқ ўйнади. "Пахтакор" мавсумни яхши ўтказди. "Локомотив" эса тинмасдан олдинга ҳаракатланади. Келаси йилнинг 21 январь кунида ОЧЛ саралаши доирасида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўйин бўлади. Унга қаттиқ тайёрланамиз.

Буни яширгандан маъно йўқ. "Локомотив"даги сўнгги ўйиним бўлди. Бу ерда мен профессионал футболчи, профессионал коллектив билан ишладим. Яхши оила бўлдик. Нафақат, жамоа, балки академия борасида ҳам тўхталаман. 13 ёшли йигитлар республикада чемпионга айланишди. Клубдаги барча ишчи ва футболчилар футбол планида етук эканлигини кўрсатишди. Кейинги жамоам "Чанчунг Ятай" бўлади. Афсуски, жамоа юқори лигани тарк этган, шундай бўлса ҳам уларнинг амбитсиялари юқори. 2016 йилда ушбу жамоадан менга таклиф тушганди. Ўша пайт термадан кета олмасдим. 3 ҳафталар олдин улар менинг вариантимга яна бир бор қайтишди. Корея ва хитойлик номзодлардан айнан мени танлаб олишди. Мақсадим - барча ерда академиядан асосий жамоага футболчи етказиб бериш. Бенитес, Пеллегрини, Липпи кабилар Хитой футболидан нафас олишган. "Локомотив" раҳбарияти билан бу борада гаплашиш жуда қийин бўлди. Орзуим - чет элда ишлаш. Умуман олганда орзуим ушалганди. УЕФА Осиёнинг Про-Лицензиясини тан олмас экан. Шу боисдан мен у ерда кўп ҳам ишлай олмадим. Хитойга мен билан шу ерда ишлаётган Деян Журжевич, Александар Галич, Григорий Колосовский ҳамда Антон Маеранов билан кетамиз.

Хитой биринчи лигасида 3 легионер ўйнайди. Иккитаси майдонда ҳаракат қилса, биттаси қайдномада бўлади, ҳолос. Аммо футболчилар номзодини кўриб чиқаман ва бу таклифингизни рад эта олмайман.

"Локомотив" барибир кучайиши керак. Мирзаев жароҳат олганда бу тешикни ёпиш қийин бўлди. Зотеев ва Ҳошимовнинг ўрнига бошқа равобатчи йўқ. Юқори мақсадлар учун курашишга жамоада юқори рақобат бўлиши керак. Ҳар доим ҳам юқори маош тўлайдиган клубда бахтли бўла олмайсан. "Локомотив" - ажойиб оила. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда.

Бугунги ўйин икки қисмга бўлинди. Баъзида биз, айрим пайтларда "Пахтакор" ўйинни назорат қилди. Икки жамоа ҳам юқори сифатли ўйин кўрсатди дея оламан.

Менга имконият берган "Локомотив" футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ярим йиллик фаолиятим давомида клубда профессионал инсонлар фаолият олиб боргани учун раҳмат айтаман, - деди Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
05/12/2019 09:34
Омад,Бабаян,термага мураббий булганингда охирги уйинда Ж.Кореяни ютганингда ЖЧ мундиалида булар эдинг,бугунги мураббийлар шу манзилга етсинчи кейин курамиз.Бир киши бир одамни ёмон деса хамма ёмон дер экан.
Расулжон Тоштемиров
30/11/2019 21:56
Яхши булди оркангдан тош отиб коламиз кайттмагин
Абдусамат Жураев
30/11/2019 18:39
МАВСУМ ниннг энг СУПЕР ЯНГИЛИК БУЛДИКУ
Абдусамат Жураев
30/11/2019 18:25
СУР бе ватан