Самвел Бабаян матбуот анжуманида жамоага янги футболчи келаётганини маълум қилди
Ўзбекистон Суперлигаси 14-турида сафарда “Қизилқум”ни мағлуб этган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба, Ҳошимовнинг алмаштирилиши, Табатадзе ва Абдуманнопов ҳақида гапирди.
“Айтишим керакки, мавсумлар оралиғида жамоалар кучайишди. Бугунги “Қизилқум” яхши шаклланган жамоа ва бугун бизга қийин бўлишини билардик. Биринчи тайм анча қийин кечди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ғалаба қозонишимизга ёрдам берди ”, - деди мураббий.
Ҳошимовни жароҳати сабаб алмаштиришга мажбур бўлдик. Биринчи таймда рақиб унга анча босим уюштирди. Давроннинг қанотидан кўплаб ҳужумлар ташкил этишгани сабаб анча толиққанди. Қолаверса, унинг сариқ карточкаси борлиги учун таваккал қилишни истамадик.
Табатадзе – юқори савияли ҳужумчи. Унинг даражасига шубҳам йўқ. Абдуманнопов ҳақида ҳам шундай фикр айтиш мумкин. Унинг даражаси ҳақида тасаввуримиз бор. У ҳам, иккинчи таймда майдонга тушган бошқа футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишди.
Жамоага яна бир ҳимоячи оляпмиз. Бу амплуада жамоамизда муаммо йўқ, аммо рақобат бўлгани яхши. Яна кимнидир оладиган бўлсак, бу ҳақда маълумот берамиз".
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар